Бразилиянинг бир клубидан учта юлдуз келяпти!

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасини еттинчи ўринда якунлаб, келаси мавсум Конференциялар лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган “Ноттингем Форест” ёзда таркибини кучайтиришга қарор қилди.

Tecno

The Athletic нашри журналисти Давид Орнштейннинг маълум қилишича, “ўрмончилар” скаутлари жамоага Бразилиядан янги талантларни топди.

Қизиғи шундаки, бу ўйинчиларнинг бари бир жамоа – “Ботафого” вакилларидир.

“Ноттингем Форест” мутасаддилари марказий ҳужумчи Игор Жезус, чап қанот ҳимоячиси Куябано ва марказий ҳимоячи Жаир билан музокараларни ижобий якунлаш арафасида турибди.

Манбага кўра, бу уч нафар истеъдодли футболчи имкон қадар тезроқ Англияга кўчиб келиб, Европа футболини забт этишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!