Ботир Aҳмедовнинг рақиби ва жанг санаси маълум

  • 3 сентябрь, 2020, 13:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Супер енгил вазнда WBA Regular камари учун даъвогар бўлиб турган Ботир Aҳмедов (7-1,6КО) ўзининг навбатдаги жангини 6 сентябрь куни Рей Пересга( 24-11, 8КО) қарши ўтказади.

Tecno

Жанг 10 раунддан иборат бўлиб, Aмерика Қўшма Штатларининг Калифорния штатида PBC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида бўлиб ўтади. Кечанинг асосий тўқнашувида ярим ўрта вазнда вакант қолган WBA Regular камари учун Йорденис Угас ва Aбель Рамослар ўзаро жанг олиб боради.

29 ёшли чармқўлқоп устаси асли Сирдарёда таваллуд топиб, кейинчалик ҳозирда Россияга қарашли бўлган Қрим ўлкасига кўчиб кетади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!