Бошкович жамоаси ўртоқлик ўйинида "Динамо"ни таслим этди

  • 11 октябрь, 20:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА кунларидан фойдаланиб Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Динамо" ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказдилар.

Tecno

"Динамо" матбуот хизматининг ёзишича, беллашув 3:2 ҳисобида "Сўғдиёна"нинг фойдасига ҳал бўлган. 

Учрашувда Шохрух Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, бир дақиқа ўтиб Фрайдэй мувозанатни тиклади – 1:1.

15-дақиқада эса Акбар Абдурасулов самарқандликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бўлим якунида эса мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди – 2:2.

Иккинчи бўлимда эса қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 53-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг голи мезбонларга назорат баҳсида ғалаба келтирди - 3:2.

"Динамо" жамоаси Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб, навбатдаги ўртоқлик баҳсини 13 октябр куни Самарқандда «Машъал»га қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини. 11 октябр
«Сўғдиёна» - «Динамо» - 3:2 
Голлар: Шоҳрух Абдураҳмонов, 2. Ислом Қобилов, 31. Жалолиддинов, 53  – Фрайдэй, 3. Акбар Абдурасулов, 15.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Маҳмуд Маҳаммаджонов, Ратиньо, Дмитрий Плетнёв, Санжар Қодирқулов, Хислат Халилов, Фрайдэй, Беҳруз Облоқулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!