"Боруссия" Дортмунд янги ҳимоячи сотиб олди

  • 21 май, 2019, 14:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Хоффенхайм" ҳимоячиси Нико Шульц "Боруссия" Дортмунд билан шартнома имзолади. Бу ҳақда дортмундликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра “Боруссия Д” 26 ёшли германиялик футболчи учун 25 млн евро тўлаган. У эса ўз навбатида дортмундликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Шульц “Хоффенхайм” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа сафида жами 71та ўйинда иштирок этди ва 4та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!