"Боруссия" Дортмунд 17 ёшли футболчи учун 50 млн евро таклиф қилмоқда

  • 22 январь, 2020, 22:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд клуби "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинганинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 17 ёшли футболчи учун француз клубига 50 миллион евро таклиф қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Камавингага "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" каби клублардан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эдуардо Камавинга жорий мавсум “Ренн” сафида 26 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!