
"Боруссия Д" АПЛдан футболчи олиб келмоқчи
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ёзда АПЛдан иқтидорли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
The Telegraph хабарига кўра, "Челси" вингери Каллум Хадсон-Одои "Боруссия"нинг қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
Немис клуби 18 ёшли инглиз футболчисини ёзда қўлга киритиш истагида бўлиб турибди. Шунингдек, "Бавария" ҳам унга қизиқмоқда ва икки немис клуби фуболчи трансфери учун кураш олиб боради. Футболчининг "Челси" билан шартномаси 2020 йилда якунланади.
Фикрлар