Бензема учта индивидуал совринни қўлга киритди

  • 28 сентябрь, 2022, 23:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг ўтган мавсуми якунида учта индивидуал совринни қўлга киритди.

Tecno

Ҳар йили "Marca" газетаси томонидан ўтказиладиган маросимда футболчига Пичичи кубоги (мавсумнинг энг яхши тўпурари), Ди Стефано мукофоти (энг яхши футболчи) ва мухлислар томонидан мавсумнинг энг яхши футболчиси соврини топширилди.

34 ёшли франциялик ҳужумчи ўтган мавсумда мадридликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 46 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!