
Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик камари учун кимга қарши жанг қилади?
Олдинроқ, Мелиқўзиев тўртинчи жангини 13 декабр куни ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Маълум бўлишича, шу куни Мелиқўзиевга америкалик Вон Александер (15-3, 9 КО) рақиблик қилади. Жанг WBA минтақавий чемпионлик камари учун кечади ва 10 раунддан иборат бўлади. Тўқнашув Калифорнияда, Индио шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) декабр ойида бўлиб ўтадиган жангидаги рақиби маълум бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.
Comments