
Бокс. Ёшларимиз Осиёни забт этди
Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида Ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ёшлар (U-19) ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтди. Якунларга кўра, жамоамиз 7 та олтин, 3 кумуш ва 3 та бронза медали билан тугатди. Умумжамоа ҳисобида эса медаллар жамғаришда биринчи бўлдик. Биздан кейин нақд 4 та олтин кам, Ҳиндистон ва Хитой жамоалари жойлашди. Қозоғистонга эса бешинчи ўрин насиб этди.
Олтин медал:
-65 кг. Жаҳонгир Зайниддинов
-70 кг. Абдулазиз Жўрақулов
-80 кг. Норбек Абдуллаев
-85 кг. Самир Собиров
+90 кг. Ислам Салиҳов
-60 кг. Севара Маматова
+80 кг. Собирахон Шаҳобиддинова
Кумуш медал:
-75 кг. Муҳаммаджон Яқупбоев
-48 кг. Мафтуна Мусурмонова
-70 кг. Райҳона Қурбонбоева
Бронза медал:
-60 кг. Абдураҳмон Маҳмуджонов
-75 кг. Мафтуна Янгиева
-80 кг. Рухшона Парпиева
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Фикрлар