"Оловли жанглар" куни ёхуд Суперлигадаги бугунги баҳслар ҳақида!

CHERY AUTO
Хабарингиз бор, кеча Суперлигада навбатдаги тур старт олди. Биринчи баҳсда "Сўғдиёна" "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди.
 
Бугун эса чемпионатда иккита марказий беллашув ўтказилиши режалаштирилган. Қуйида шулар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
 
"Нефтчи" - "Насаф"
 
Фарғонадаги баҳс нафақат бу турнинг балки мавсумнинг ҳал қилувчи беллашуви бўлиши мумкин. Сабаби, агар учрашувда фарғоналиклар ғалаба қозонса, пешқадам билан фарқ 1 очкогача қисқаради. Бу фарқ эса "Насаф"нинг олдиндаги тиғиз тақвимини ҳисобга оладиган бўлсак, бир деганда йўққа чиқиши мумкин. Аксинча, "аждарлар" муваффақиятга эришса, энг яқин таъқибчи билан фарқ 7 очкога етади. Бу эса ўз навбатида кейинги баҳсларда хотиржам ҳаракатланиб, бемалол ротациялар амалга ошириш имконини беради.
 
"Нефтчи" ўтган турда дербида базўр ғалаба қозонди. Бир неча трансферлардан кейин ҳам жамоа яхши томонга ўзгармаётганидан Левченко истеъфоси ҳақидаги гаплар матбуотда бонг урилмоқда. Бир қарашда негативларда ҳам жон бордек. Алишер Одилов, Силванус Нимели ва Жоэль Кожо каби номлар билан жамоа кучайиши керакдек. Лекин, ҳозирча фақат Одилов ўтган турда ўз маҳорати эвазига гол уришга эришди, холос. Қолган икки жарангдор трансферлар ҳали бирор каромат кўрсатишмади. Айни пешқадамга қарши баҳсдаги натижа мураббий тақдирини ҳал қилади, деб кўпчилик умид қилмоқда.
 
"Насаф"да ҳам трансферлар унчалик жамоани кучайтирмади. Келган уч футболчининг ҳам ҳозирча фойдали иш коеффициенти 0 га тенг бўлиб турибди. Аксинча, клубни тарк этган Рубин Ҳебай собиқ жамоасига жаримадан супер гол уришга ҳам улгурди. Ўтган турда қаршиликлар "Андижон"ни енга олишмади. Айни шу дуранг бугунги баҳснинг даражасини янада ошириб юборди. Кўрамиз, " Насаф"нинг бу муваффақияцизлиги бир марталикми, ёки сурункали тарзда давом этадими.
 
Хуллас, "Нефтчи" "юлдуз"лари, "Насаф"нинг механизмдек ҳаракатланадиган жангчиларига қарши. "Истиқлол" стадионида 19:00 да бошланадиган баҳсни ўтказиб юбориш футболга нисбатан адолацизлик бўлади.
 
"Динамо" - "Пахтакор"
 
Яна бир марказий беллашув  Самарқандда ўтлазилади.
 
"Динамо" ўтган турда ўзига-ўзо муаммо орттириб, кейин уни ҳал қила олди. Абрамовнинг давралар оралиғидаги муваффақиятли трансфер сиёсатини ҳам эътироф этиб ўтмай илож йўқ. Янги келганлардан Александр Плетнёв ўтган турда 1+1 натижани қайд этган эрса, бу гал Улуғбек Ҳошимов ва Жаҳонгир Абдусаломовлар гол уриб жамоанинг камбекига сабабчи бўлди. Янгилар фонида ёшлар ҳам билдирилган ишончни оқлаётганини эътироф этмасликни иложи йўқ. Айниқса, Беҳруз Облоқулов заҳирадан майдонга қўшилон дубл қайт этди ва жамоасининг камбекини таъминлади. Бундан ташқари Ойбек Ўрмонжонов ҳамда Фирдавс Абдураҳмонов каби истеъдодлар ҳам яхши ўйин ўтказишди. Абдураҳмонов Облоқуловнинг бир голига ҳаммуаллифлик қилишга ҳам эришди.
 
Тожиев мураббийликка киришганидан бери ютқазмаётган "Пахтакор" олдинги баҳсда ОКМКга енгилди. Ўйиннинг ўзига қарайдиган бўлсак, "Пахтакор" биринчи рақам сифатида ўйнади ва кўпроқ вазият яратди. Бироқ, иккита стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юборган ҳолда мағлуб бўлди. "Пахтакор"да ўйин томонлама ҳеч қандай салбий ўзгариш йўқ. Фақат, ҳимоядаги бир-икки камчиликлар тўғирланса кифоя.
 
Икки ҳужумкор жамоанинг беллашувида голлар шоуси кўришга умид қиламиз. Абрамов ҳам Тожиев ҳам ўз принсипидан қайтмаслигини тарафдоримиз.
 
Хулоса ўрнида, иккала беллашувларда ҳам имкониятларни 50/50 дея баҳоласак арзийди. Бу ўйинлар чемпионлик пойгасида жамоаларга муҳим очколарни тақдим этади. Шу сабабдан, жамоалар майдонга "ўлигини ташлаб" чиқиб кетишлари керак бўлади.
 
Яҳёхон Ғаниев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!