
Осиё чемпионати. Боксчи йигитларимиз финалларни "ёндирди"!
Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртаси(U-19) да Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугундан бошлаб финал жанглари старт олди. Биринчи кунда Ёшлар (U-19) жамоалари олтин медал учун ўз баҳсларини ўтказяпти.
Ҳозиргина боксчи йигитларимиз иштирокидаги финал жанглари якунланди.
Олтин медал. -65 кг вазнда Жаҳонгир Зайниддинов ҳиндистонлик Маусам Суҳагга ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0;
Олтин медал. Абдулазиз Жўрақулов ҳам Осиё чемпиони. Боксчимиз -70 кг вазндаги финалда қозоғистонлик Аширбай Бибарисни 4:1 ҳисобида мағлуб этди;
Кумуш медал. -75 кг да Муҳаммаджон Яқупбоев ҳиндистонлик Раҳул Кундудан 1:4 ҳисобида енгилди;
Олтин медал. Норбек Абдуллаев -80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, қозоғистонлик Тимур Таибековдан 4:1 ҳисобида устун келиб, Осиё чемпионига айланди;
Олтин медал. Самир Собировни -85 кг да қозоғистонлик Нурсултан Кистаубайни қийинчиликсиз мағлуб этди - 5:0;
Олтин медал. +90 кг да Ислам Салиҳов ҳакамларнинг якдил қарори билан Орхан Агҳаев (Бирлашган Араб Амирликлари) устидан зафар қучди.
Comments