Абдуқодирнинг ўйини нечи баллга лойиқ кўрилди?

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" мавсумолди тайёргарлик баҳсида "Палермо" билан куч синашди ва 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушган ҳолда, 45 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг бир бўлимдаги ҳаракатларини эса бир неча машҳур порталлар турлича баҳолади. 
 
"Fotmob" вакилимизни 6.7 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 6.9 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти эса ҳамюртимизга 7.3 балл берди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумидаги илк учрашувини 16 август куни "Вулверхэмптон"га қарши ўтказади.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдилхамит
10/08/2025 18:00
Шу Абдикодирни бир муддат тинч куйинглар барака топкурлар.
&
Адхамжон Низомов
10/08/2025 04:05
Яхши,буларкану.