Бекободда ўтган сўнгги олтита учрашувнинг фақатгина биттасида "Андижон" зафар қучган (Превью)

  • 26 Sep 07:25
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Суперлига 20-тури доирасида "Металлург" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. 

“Андижон” билан бекободликлар миллий чемпионатларимиз доирасида 41 марта тўқнаш келган. Мазкур учрашувларнинг 17 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. 13 та ўйин эса андижонликнинг ғалабаси билан якунланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 67:61, “Металлург” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:1 бўлиб, бу натижа 2015 йилги мавсумда Бекободдаги учрашувда қайд этилган. Андижонликлар эса ушбу мавсумнинг биринчи даврасида “Металлург” дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллади – 5:0.

Tecno

Ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар:
08.04.2021 “Металлург” – “Андижон” – 2:0
30.09.2020 “Металлург” – “Андижон” – 1:1
11.08.2019 “Металлург” – “Андижон” – 0:2
10.06.2016 “Металлург” – “Андижон” – 3:1
23.05.2015 “Металлург” – “Андижон” – 5:1
01.06.2014 “Металлург” – “Андижон” – 3:2

Comments

You must be logged in to commet!
Абдухаликов Мухаммад
26/09/2023 08:45
Андижон галаба козонади