“Бавария”га ПСЖ дарвозабони керак

  • 13 Dec 18:20
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер оёғини синдириб олиб, мавсум якунига қадар майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Эндиликда жамоага янги дарвозабон керак.

Tecno

Вариантлар орасида Кейлор Навас ҳам мавжуд. “Foot Mercato” нашри бераётган хабарга кўра, немис клуби 35 ёшли футболчига таклиф билан чиқмоқчи.

Навас жамоага Доннарумма келганидан сўнг иккинчи рақамли дарвозабонга айланиб қолди. Бу таклиф футболчига маъқул келиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, ушбу трансфер амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Сабаби, ПСЖ Чемпионлар Лигаси доирасида “Бавария”га қарши ўйнайди. Ушбу учрашувда Франция клуби Навасни қарши жамоада кўришни истамайди.

Comments

You must be logged in to commet!