
“Бавария” уч футболчини ҳайдаб, иккита суперҳужумчи олади
Германия гранди “Бавария” келаси мавсум олдидан таркибини янги авлод ҳужумкор футболчилари билан кучайтиришга қарор қилди.
Sport Bild нашри журналисти Кристиан Фалкнинг маълум қилишича, мюнхенликлар “Атлетик”дан Нико Уильямс ва “Айтрахт”дан Умар Мармушни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Манбага кўра, бу икки ўйинчига жой очиш учун “Бавария” уч нафар футболчиси билан хайрлашадиган бўлди.
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, франциялик Кингсли Коман ва германиялик Лерой Сане ва Серж Гнабри мавсум якунланганидан кейин ўзига бошқа жамоа топиши керак.
Фикрлар