
"Бавария" Мусиала билан музокаралар олиб бормоқда
Топ клублар ўз таркибида кўришни истайдиган Жамал Мусиалани "Бавария" сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқда.
Инсайдер Флориан Плеттенберг хабар беришича, томонлар ўртасида музокаралар ижобий кечмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоада 2026 йилдан кейин ҳам қолишга очиқ. Унинг маоши 25 миллион еврога ошиши кутилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, янги битим 2028, ёки 2029 йилгача амал қилиши мумкин. Мусиала бошқа ҳеч қайси клуб билан алоқада бўлиб тургани йўқ.
21 ёшли немис ушбу мавсумни жуда яхши бошлади. У "Бавария" учун 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.
Жамал учун 2025 йил ёзда АПЛнинг бир нечта клублари курашга киришиши кутилаётганди. Улар орасида "Манчестер Сити" ҳам бор, чунки Кевин де Брюне "шаҳарликлар" таркибидаги сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлиш эҳтимоли бор.
Фикрлар