"Бавария" Левандовскининг нархини кўтарди

  • 29 июнь, 2022, 09:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби полшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг нархини 75 миллион еврога оширди, деб хабар бермоқда Diario Sport.

Tecno

Аввалроқ немис клуби футболчи учун 60 миллион евро талаб қилганди. Ҳужумчи учун асосий даъвогар "Барселона" бўлиб турибди, аммо каталонияликлар унинг учун 40 миллион евродан кўп тўлай олмайди. Польша терма жамоаси сардорига ПСЖ ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

33 ёшли Левандовски ўтган мавсум "Бавария" сафида барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!