"Бавария" Левандовскини "Барселона"га қанчага сотиши маълум бўлди

  • 13 апрель, 2022, 10:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхеннинг “Бавария” клуби польшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг трансферидан 70-80 миллион евро ишлаб олмоқчи, дея хабар бермоқда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио.

Tecno

Манбага кўра, футболчига асосий даъвогар “Барселона” бўлиб турибди, бироқ Каталония клуби унинг учун 30 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр эмас. Aввалроқ эса Левандовски каталонияликлар билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.

33 ёшли тўпурар жорий мавсум “Бавария” сафида барча турнирларда жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilxom_Music Official
13/04/2022 12:48
Шу кере мас шусизам йазши