“Бавария” Левандовски бўйича кутилмаган қарорга келди

  • 14 апрель, 2022, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кейинги йиллардаги асосий тўпурари Роберт Левандовски билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган “Бавария” мутасаддилари кутилмаганда фикрини ўзгартириб, польшалик ҳужумчини ўз сафида олиб қолиш учун ҳаракатга тушиб қолди.

Tecno

Яқинда Роберт “Барселона” билан уч йиллик шартнома бўйича келишувга эришгани, энди каталонияликлар мюнхенликларни трансферга кўндириши кераклиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Mirror нашрининг хабар беришича, “Бавария” 33 ёшли футболчини олиб қолиш учун музокара ўтказишга тайёрланмоқда. Аввал, мюнхенликлар келаси йили ёзда якунланадиган шартномани фақат бир йилга узайтириш таклифини бериб, рад жавобини олганди.

Левандовски жорий мавсумда 41 та учрашувда рақиблар дарвозасини 47 маротаба ишғол қилган. Ҳозир Европа чемпионатларида ундан кўп гол урган ҳужумчи йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!