
"Бавария" Левандовси ўрнига Роналдуни олиб келадими?
"Бавария" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни харид қилмоқчи эмас. Бу ҳақда Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салихамиджич маълум қилди.
"Мен Криштиану Роналду ва унинг ютуқларини ҳурмат қиламан. Аммо яна бир бор қайтараман у бизнинг режаларимизда эмас ва бўлмаган ҳам", - деди Ҳасан.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски тез орада "Барселона"га кўчиб ўтади. Томонлар келишувга эришган.
Фикрлар