"Бавария" етакчиси билан шартномани узайтирди

CHERY AUTO

"Бавария" ярим ҳимоячи Йозуа Киммих билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Мюнхенликлар Германия терма жамоаси аъзоси билан келишувни 2025 йилгача узайтирди. Янги битимга кўра, футболчи жамоада энг кўп маош оладиганлар ичида иккинчи ўринга кўтарилди. У фақатгина Роберт Левандовскидан ортда бормоқда.

26 ёшли Киммих 2016 йилдан буён "Бавария" сафида ўйнаб келмоқда. Германиялик ҳавбек жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушиб, шунча голга ассистентлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!