
"Бавария" "Челси" форварди билан келишувга эришди
Таркибни кучайтиришда давом этаётган "Бавария" Лондоннинг "Челси" клуби футболчиси Кристофер Нкунку билан келишувга эришди.
Маълумотларга қараганда, мюнхенликлар франциялик футболчи билан оғзаки келишувга эришган. Энди клублар ўртасидаги музокаралар ижобий якунланса, форвард янги мавсумни немис клуби сафида бошлайди. Нкункунинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумот учун, 27 ёшли футболчи ўтган мавсумда лондонликлар сафида умумий 48 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та голли узутмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фикрлар