"Бавария" АПЛда тўп тепаётган ПСЖ тарбияланувчисини ижарага олмоқчи

CHERY AUTO

Кристофер Нкунку "Челси"дан "Бавария"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Мюнхен клуби 27 ёшли ўйинчининг трансфери бўйича лондонликлар билан музокараларни бошлади. Футболчининг ўзи "Бавария" сафига қўшилиш истагини билдирган. "Челси" Кристоферни сотишни истаяпти, "Бавария" эса футболчини ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Tecno

Томонлар ўртасида ҳали келишувга эришилмаган, аммо мюнхенликлар спорт директори Макс Эберл музокараларга жиддий ёндашаётгани таъкидланмоқда.

Маълумот учун, Нкунку ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2023 йил "Челси"га "РБ Лейпциг" сафидаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг келиб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!