“Барселона” Холандни қачон ва қанчага олиши маълум бўлди

BEPUL PROPAN

Бир неча йил давомида молиявий инқироз билан курашган “Барселона” иқтисодиёти тиклана бошланали. Айниқса, жаҳонга машҳур Nike билан катта миқдордаги ҳомийлик шартномасининг тузилиши Каталония клуби молиявий имкониятларини ошишига хизмат қилмоқда.

Клуб мухлислари “Барселона” жаҳон футболи юлдузлари трансферларини амалга оширишини кутмоқда. “Барса” хўжайини Жоан Лапорта эса, анчадан бери ўз жамоасида “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни кўрмоқчи.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, “Барселона” раҳбарияти норвегиялик тўпурарни 2026 йилнинг ёзида трансфер қилишни мўлжаллаяпти. Бу трансфер жамоанинг асосий тўпурари Роберт Левандовскининг ўрнини тўлдириш мақсадида амалга оширилади.

Чунки польшалик тўпурарнинг каталонияликлар билан шартномаси яна бир йилдан кейин якунлаши белгилаб қўйилган.

Манбага кўра, Холанднинг “Барселона”га трансфери 175 миллион еврога тушиши мумкин. 2026 йилнинг ёзига қадар, каталонияликларнинг молиявий имкониятлари янада кенгайиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!