МЮ хўжайини Аморим ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

  • 28 сентябрь, 20:07
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Рубен Аморим истеъфога чиқарилган тақдирда "Манчестер Юнайтед"ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди.

Tecno

talkSPORT нашри тарқатган хабарга кўра "қизил иблислар"нинг янги бош мураббийи Англия терма жамоасининг собиқ устози Гарет Саутгейт бўлиши мумкин. Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" жамоаси хўжайини сер Жим Ретклифф аллақачон 55 ёшли мутахассис билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлган.

"Манчестер Юнайтед" захирасида 6 турдан сўнг атиги 7 очко жамғарилди. Айни дамда Аморим шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

4 октябрь куни "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Сандерленд"ни қабул қилади. Еттинчи тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!