"Барселона" тарбияланувчиси Каталонияга қайтмоқчи

CHERY AUTO

"Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланадиган "Аякс" дарвозабони Андре Онана каталонияликлар таркибига қайтишга қарши эмаслигини такидлаб ўтди.

Tecno

"Келажак ҳақида аниқ гап айтиб бўлмайди. "Барселона" раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан илиқ муносабатларим сақланиб қолган.

Олдин ҳам айтиб ўтганман, "Барселона" - менинг уйим. Агар хизматларимга зарурат бўлса, у ерга қайтаман, аммо бу яқин вақтлар ичида амалга ошади, деб ўйламайман. Ҳозир "Аякс" футболчисиман, шунай экан, қолган гапларни мавсум сўнггида гаплашамиз. Мен фақат майдондаги ҳаракатларим ҳақида бош қотираман, қолган ишлар билан агентим машғул бўлади", - дейди Онана.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!