
"Барселона" Ракитични сотиб юбормоқчи, аммо...
Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Diario Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Бироқ, “кўк-анор ранглилар” учун буни амалга ошириш бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Боиси, футболчи жамоадан кетишни хоҳламаяпти.
Қизиғи, бундан аввалроқ клуб президенти Хосеп Бартомеунинг ўзи ҳам Ракитичнинг шартномасини янада яхшилаш ва маошини ошириш ҳақида гапириб ўтган эди.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жами 54та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар