“Барселона” қайси юлдузларни олишини ҳал қилди

  • 14 Feb 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Барселона” келаси мавсум олдидан айрим позицияларни мустаҳкамлаш учун янги ўйинчилар олишни мақсад қилиб қўйди.

AS нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар спорт директори Деку чап қанот ҳужумчиси ва марказий ҳимоячига эҳтиёж борлигини билади ва бу позицияларга ўйинчи танлаб қўйди.

Декуга “Ливерпуль” ҳужумчиси Луис Диас номзоди маъқул келди. “Барселона” мутасаддилари бу футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда. Лекин Диаснинг трансфер анча серхаражат. Декуни айнан мана шу масала ўйлантириб қўйган.

Иккинчи нишон “Байер” билан шартномаси якунланаётган марказий ҳимоячи Жонатан Та ҳисобланади. Агар каталонияликлар бу футболчи билан шахсий шартнома борасида келиша олса, бу трансфер бепул тушади.

“Барселона”нинг бугунги молиявий имкониятлари исталган футболчини сотиб олиш учун етарли эмас. Клуб раҳбарияти бир неча йилдан бери молиявий инқироз оқибатлари билан курашиб келади. Бу масала клубнинг трансфер сиёсатига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!