
"Барселона" Левандовскини қандай қилиб арзонроққа сотиб олмоқчи?
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Каталония клуби раҳбарияти келишувга ўз футболчиларидан бирини қўшиб, польшалик футболчининг трансфер нархини пасайтирмоқчи.
Қайд этилишича, гап америкалик ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест ҳақида кетмоқда. 21 ёшли футболчи жорий мавсум "Барса" сафида 28 та ўйинда майдонга тушди.
Левандовски жорий мавсум Бундеслигада 28 та ўйинда 31 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар