
"Барселона" Араухони сотадими?
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухонинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. "Transfer News Live" нашри журналист Санти Овальега таяниб хабар беришича, каталонияликлар ушбу ёзда уругвайлик футболчини сотиш ниятида эмас.
Клуб раҳбарияти Араухони жамоанинг муҳим футболчиси деб ҳисобламоқда ва уни сақлаб қолишни устувор вазифа сифатида кўрмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Рональд Араухо "Барса" сафида 175 та расмий ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган. Аввалроқ матбуот уни Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби билан боғлаганди, бироқ бу трансфер амалга ошмайдиган бўлиб турибди.
Каталонияликлар ёзги трансферлар даврида ҳимоя марказини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратишмоқда ва Араухо бунда асосий фигуралардан бири саналади.
Comments