“Барса”га Месси ҳам, Гризманн ҳам керак эмас!

  • 17 май, 2021, 13:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсумда Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида бош совринга даъвогарлик қила олмаган “Барселона” аксарият футболчилардан қутилиб, уларнинг ўрнига янги ижрочиларни олишга қарор қилди.

Tecno

Клуб раҳбарларининг режасига кўра, биринчилардан бўлиб Антуан Гризманн сотиб юборилади. Франциялик жаҳон чемпионининг трансферидан келадиган маблағ “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холандни таклиф қилишга сарфланади.

Жорий мавсумда Гризманн барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 12 та ассистни амалга оширди. Унинг бу натижаси бош мураббий Рональд Куманни қониқтиргани йўқ.

Маълумотларга қараганда, каталонияликларнинг ёзги трансферлар мавсумидаги асосий нишони Эрлинг Холанд ҳисобланади. Агар норвегиялик тўпурар Каталонияга келадиган бўлса, “Барса” хўжайинлари Лионель Мессидан ҳам воз кечишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!