“Барса” хўжайини тер Штеген билан бўлган зиддиятга муносабат билдирди

  • 11 август, 11:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” президенти Жоан Лапорта дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан боғлиқ бўлган вазиятга изоҳ берди.

Tecno

- Марк бизнинг сардоримиз бўлиб қолади. Илгари юзага келган келишмовчиликлар ортда қолди. У майдонда ҳақиқий етакчи эканини яна бир бор исботлади ва мухлислар бунга гувоҳ бўлишди. Клубда 11 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг сардорлик вазифаларига қайтганидан хурсандман.

Унинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат сабабли, биз Жоан Гарсияни рўйхатдан ўтказиш ниятидамиз — агар Ла Лига тиббий комиссияси бунга рухсат берса.

Қолган трансферлар устида ҳам иш давом этмоқда. Агар биринчи турга қадар ҳаммаси якунланмаса, ҳали вақтимиз бор, — деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, тер Штеген яқинда орқа умуртқа операциясидан сўнг, Ла Лига тиббий комиссияси учун зарур бўлган тиббий ҳужжатни имзолашдан бош тортган эди. Бу эса янги дарвозабон — Жоан Гарсиянинг рўйхатга олиниши билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлди. Вақтинчалик тарзда ундан сардорлик боғичи олиниб, кейинчалик муаммо ҳал этилган ва у сардорлик мақомини қайта олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!