“Барса” супертўпурар билан келиша олмади

  • 29 март, 2022, 16:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски бир неча кун давомида “Барселона” вакиллари билан музокара ўтказди.

Tecno

Goal.com сайтининг хабар беришича, музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

Ҳозирча, польшалик тўпурарнинг келажаги мавҳум бўлиб турибди. “Бавария” ҳали асосий ҳужумчисига янги шартнома таклиф қилгани йўқ. Улар агар Роберт бошқа чемпионатга ўтишни истаса унга тўсқинлик қилмасликларини билдиришган.

“Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Роберт Левандовски ёки “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳни олишни режалаштирган эди.

Левандовски жорий мавсумда барча турнирларда 37 учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилди. Унинг трансфери янги клубига 60 миллион еврога тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!