
“Барса” Рэшфордни олишга рози, фақат...
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд билан хайрлашишини маълум қилган.
27 ёшли форвард ўзига янги жамоа топиши керак. Саудия Арабистонининг камида бешта клуби унга иш беришга тайёр. Бироқ Маркус ҳали Европада ўйнамоқчи.
Секин-аста гранд клублардан харидорлар чиқа бошлади. “Барселона” Рэшфордни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Каталонияликлар яқин келажакда 36 ёшли Роберт Левандовскининг ўрнини босадиган ҳужумчи қидиряпти.
Sport.es сайтининг ёзишича, “Барселона” Рэшфордни жамоага қабул қилиши учун футболчи маошининг пасайтирилишига розилик бериши керак. “Барса” бир неча йиллардан бери молиявий қийинчиликларни билан курашиб келмоқда.
Рэшфорд Англия Премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчилардан. Манчестерликлар унга ҳафтасига 365 минг фунт тўлайди. Бу суммани каталонияликлар кўтара олмайди.
Comments