“Барса” мағлубиятдан кейин хато қилган машҳур ҳимоячини сотиб юборадиган бўлди

  • 6 октябрь, 11:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг саккизинчи турида амалдаги чемпион “Барселона” сафарда “Севилья”га йирик ҳисобда имкониятни бой берди ва мусобақа жадвалида “Реал”дан ўзиб кета олмади.

Tecno

Каталонияликлар ўтказган голларда марказий ҳимоячиси Рональд Араухонинг ҳам айби бор. Энди клуб мутасаддилари уругвайлик футболчини имкон қадар тезроқ сотиб юборишга қарор қилди.

Fichajes нашрининг маълум қилишича, “Барселона” 26 ёшли ҳимоячи учун 40 миллион евро таклиф қилган клуб билан трансфер бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган.

Араухога қизиқиш билдираётган даъвогарлар орасида “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм” ва “Челси”каби қудратли клублар бор.

Рональд Араухонинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар давом  этиши белгилаб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!