“Барса” икки супертўпурардан бирини танлайди

  • 15 апрель, 2022, 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида кўп гол ура оладиган ҳужумчи олади. Айни пайтда каталонияликлар нишонида “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ва “Боруссия”  юлдузи Эрлинг Холанд турибди.

Tecno

Diario Sport нашрининг хабар беришича, клуб хўжайинлари шу икки ҳужумчидан қайси бирини танлаш борасида бош қотирмоқда.

“Барселона” мутасаддилари анчадан бери Левандовски билан музокарани давом эттирмоқда. Улар 33 ёшли ҳужумчи билан уч йиллик шартномани келишиб қўйган.

Клуб президенти Жоан Лапорта таниқли агент Мино Райоладан Холандни Каталонияга олиб келишни сўрамоқда. Бироқ, бу трансфер жамоага анча қимматга тушиши аниқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!