
“Барса” бир футболчи учун Холандни олишдан воз кечди
“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун курашмайдиган бўлди.
Бунга биринчи навбатда, норвегиялик футболчининг трансфери ўта қимматлиги сабаб бўлмоқда. Қолаверса, каталонияликлар ёзда ўз олдиларига қўйган асосий мақсад сифатида Лионель Мессини жамоада олиб қолиш белгиланди.
Дортмундликлар 20 ёшли тўпурар учун 150 миллион евро талаб қилмоқда. “Барселона” ҳужумчининг отаси ва агенти билан музокара қилган эди.
Айни пайтда Холандга
“Реал”, “Челси” ва “Манчестер Сити” харидор бўлмоқда.
Фикрлар