Баҳром Ҳайдаров: "Илк дақиқадаги гол учрашув тақдирини ўзгартириб юборди"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" (0:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров учрашув ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Бугунги натижа учун мухлислардан узр сўрайман. Илк дақиқадаги гол учрашув тақдирини ўзгартириб юборди. Жамоам биринчи бўлимда гол уриш учун кўплаб вазиятларга эга бўлди. Афсуски, бугун бизнинг кун эмас экан. Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор бошладик. Аммо иккинчи гол барчасини ўзгартириб юборди. Яна бир бор бугунги учрашувдаги натижа учун жамоам ва мураббийлар штаби номидан узр сўрайман", - деди Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!