Баҳрайн-2025. Курашчиларимиз 2 та олтин медални делегациямиз ҳисобига ёздириб қўйди
Ўзбекистон делегацияси Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларини муваффақиятли бошлади. Бугун кураш дастурида иштирок этган ҳамюртларимиз Отабек Йўлдошбоев (-65 кг) ҳамда Дурдона Турсунова (-70 кг) олтин медалларга сазовор бўлишди.
Турсунова финалда Қирғиз Республикаси, Йўлдошбоев эса Эрон вакилини ишончли ҳисобларда мағлубиятга учратишди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.



Фикрлар