
Аюбхон Камаловнинг рақиби аниқ бўлди ёхуд 44 ёшли вакилимиз Сирдарёда жанг қилади
Хабарингиз бор, 29 май куни Сирдарё вилояти ATF Championship 10 турнирига мезбонлик қилади.
Мазкур жанг кечасида юртимизнинг бир қатор кўзга кўринган ММА жангчилари октагонга кўтарилади. Улар қаторида ўзбек ММА оламининг байроқдорларидан бири, 44 ёшли Аюбхон Камалов ҳам ўз жангини ўтказади. Ушбу ҳамюртимиз узоқ танаффусдан сўнг, яна октагонга қайтмоқда. У ўз вақтида Қозоғистонда ажойиб жангларни ўтказиб, чиройли ғалабалари билан барчани хурсанд қилган эди.
29 май куни ушбу фахрий жангчимиз қирғизистонлик Баястан Абдашимовга (2-1-1) қарши баҳс юритади. Ўйлаймизки, бу гал ҳам ҳамюртимиз ажойиб ғалабаси билан барчани хушунуд этади.Бу борада унга омад тилаб қоламиз!
Фикрлар