"Аякс" ўз мураббийини "Рома"га қўйиб юбормади

  • 4 июнь, 2019, 19:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Рома” клуби Клаудио Раньеридан бўшаган бош мураббий лавозимига ҳалигача бирортда мутахассис тополмаяпти.

Tecno

Sky Sport Italia тарқатган хабарга қараганда римликлар “Аякс”га бош мураббий Эрик тен Хаг борасида таклиф билан мурожаат қилган. Бироқ, улар якунда рад жавобини олишди. Боиси, амстердамликлар тен Хагни ўзларида сақлаб қолишмоқчи.

Энди “Рома”да Паулу Фонсека (“Шахтёр”) ва Роберто Де Дзерби (“Сассуоло”) каби мутахассислар номзоди қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ўтган мавсум А Серияни 6-ўринда якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!