
"Атлетико"нинг тарихий стадиони энди йўқ!
“Атлетико” Мадриднинг аввалги стадиони ҳисобланган “Висенте Кальдерон” фақатгина фото ва видеолавҳалар кўринишида мухлислар хотирасида қоладиган бўлди. Боиси, ушбу арена бутунлай бузиб ташланди.
Ушбу стадион бундан 54 йил муқаддам қурилган эди ва ўтган ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида икки марта таъмирланди. Жамоа раҳбарияти стадион ўрнини 180 млн еврога сотиб юборди.
“Атлетико” айни дамда ўз уй ўйинларини “Ванда Метрополитано” стадионида ўтказмоқда.
Фикрлар