Рўзиқул Бердиев: "Футболда даража, савия кўп нарсани ҳал қилади"

  • 11 сентябрь, 01:06
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганада 21-тур бошланди. Қаршида “Насаф” “Бухоро”ни қабул қилди. Учрашув фаворити саналган “Насаф” рақибини аяб ўтирмади ва жавобсиз 5 та гол урди. Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Tecno

- Ажойиб ўйин. Устунлигимизни ҳисобда ҳам акс эттира олдик. Бу ғалаба билан барчани табриклайман. “Бухоро” жамоаси ўзгаришлардан кейин, иккинчи даврадаги ўйинларини кўриб шунга амин бўлгандикки, улар яхши ҳимояланади. “Бунёдкор” билан ўтказган ўйинини йигитларга кўрсатдик. Анча яхши ҳаракат қилишган. Шунинг учун бу жамоага қарши жиддий ёндашдик. Зич ҳимоясини ёриб ўтиш талаб этиларди. Биринчи бўлимда ҳаммасини яхши бажаришди, кейин осонликча ғалабага эришдик, деб ўйлайман.

- “Насаф” ранг-баранг ўйин кўрсатди. Бу рақибга қарши алоҳида кўрилган тайёргарликмиди ёки танаффусдан кейин ОЧЛ Элит учун ҳозирлик кўрилдими?

- Ҳа, йигитлар енгил, босимсиз ҳаракат қилишди. “Бухоро” кўчилик бўлиб ҳимоялангани учун учта ҳужумчи билан ўйнадик. Бу қайсидир маънода ўзини оқлади. Ўйин схемамиз ва танлаган таркибимиз режамизда бор эди. Ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўшалар орқали схемамизни туздик. Бу иш берди.

- Янги келган легионер - Юсуф Отубанжонинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Юсуф жисмонан бақувват футболчи. Техник томондан яхши ҳаракат қилади. Энг асосийси, майдонни ичида ўзини яхши ҳис қилади. Кейинги учрашувларда ҳам ёрдам беради.

- Терма жамоага жалб қилинган “насаф”чиларни эртароқ қайтариб олингани ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.

- Биз бу масалада Тимур Кападзе ва унинг штаби билан олдинроқ гаплашгандик. ОЧЛдаги ўйинларимиз аниқ бўлгач, ўйинларимизни кўчириш борасида ЎзПФЛ ёрдам берди. Шунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Терма жамоа мураббийлар штабига ҳам раҳмат. 10-санада ўйинимиз борлиги учун улардан ўйинчиларимизни эртароқ қайтариш борасида илтимос қилгандик. Бундан ташқари, баъзи футболчиларимизда енгил жароҳатлар бор. Улар тезроқ сафимизга қайтишса яхши бўларди.

- Адашмасам, Алибек Давронов улар билан қайтмади...

- Алибекни олиб қолишди. Кападзе билан гаплашганимизда қайси бири керак бўлиб қолса олиб қоламиз деганди. Бу борада келишгандик. Давронов захира варианти сифатида турди.

- ОЧЛ Элит мусобақаси олдидан “Насаф”ни руҳияти қандай?

- ОЧЛ Элитдаги клублар, Саудия жамоалари Европадаги машҳур юлдузларни жалб қилиб, салоҳиятини кучайтиришяпти. Муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Хоҳиш, иштиёқ, тартиб-интизом яхши бўлса, вазифани уддаласа бўлади.

- “Бухоро”ни 5:0 ҳисобида енгдинглар. Лекин “Бухоро” билан “Ал-Аҳли” ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. 5 кундан кейин “Ал-Аҳли” билан ўйнайсизлар. Осмондан тушиб қолгандек майдонда ҳаракат қилиб қолмасмикин? Футболчилар учун нималар ўзгариб кетади?

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, буларни таққослаб бўлмайди. Бошқа-бошқа савиялар. Ёндашувда ҳам фарқ бўлади. ОЧЛда жуда эхтиёткор, тартибли ўйнашингиз талаб қилинади. Шунинг учун футболда даража, савия кўп нарсани ҳал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!