Артетанинг режаси барбод бўлди

  • 15 январь, 2020, 16:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Жон Стоунзни "Арсенал"га сотишни хоҳламади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли англиялик футболчини шахсан "канонирлар"нинг янги бош мураббийи Микель Артета ўз жамоасида кўришни хоҳлаётган эди. Бироқ, “шаҳарликлар” уни Лондон клубига қўйиб юборишни рад этишди.

Маълумот учун, Стоунз жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!