
Артета: "Сака ўйнамайди, Салиба масаласи эса очиқ"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жароҳат олган Сака ва Салибанинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Сака ўйнамайди. У ҳали сафга қайтгани йўқ ва имкони борича тезроқ қайтишга ҳаракат қиляпти. Биз бу жараёнга ҳурмат билан ёндошишимиз керак.
Салиба ва Уайт бугун машғулотда қатнашишди. Салибанинг майдонга қайтгани жуда яхши хабар. Аммо уни эртага ўйинга тушириш ёки туширмаслик борасида ҳали қарор чиқаришимиз керак", – деди Артета матбуот анжуманида.
Маълумот ўрнида, Англия чемпионати доирасидаги "Арсенал" – "Ноттингем Форест" баҳси 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" 3 турдан кейин 6 очко жамғарган ҳолда, 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар