Артета “Ливерпуль”га тан берди

  • 14 сентябрь, 09:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун курашда “Ливерпуль”нинг имкониятлари юқорилигини тан олди ва буни Арне Слот жамоаси таркибининг кучли экани билан изоҳлади.

Tecno

Маълумки, “Ливерпуль” ёзги трансферлар даврида янги ижрочилар учун 400 миллион фунтдан зиёд маблағ сарфлади. Флриан Вирц ва Александр Исаакнинг Ливерпулга келиши Англия футболи тарихида энг қиммат иккита трансфер сифатида қайд этилди.

- “Ливерпуль” жуда кучли таркибга эга. Улар Европа трансфер бозоридаги энг муҳим икки ўйинчини сотиб олди. Мерсисайдликлар бу борада жуда зўр ишлади.

Гарчи “Ливерпуль” лигада энг кучли таркибга эга бўлса-да, биз биринчи навбатда ўзимиз ҳақимизда, қандай қилиб уларни ортда қолдиришимиз ва нималар қилишимиз кераклиги бўйича бош қотиршимиз лозим, - деди Микель Артета.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!