
"Арсенал" топ ҳужумчи топди
Бенжамин Шешко фаолиятини АПЛ гранди сафида давом эттириши мумкин.
"Sky Sports Germany" хабарига кўра "Лейпциг" форварди Бенжамин Шешко учун Англиянинг "Арсенал" жамоаси қизиқмоқда. 22 ёшли футболчи учун немис клуби 85 миллион фунт талаб қилади. Словениялик футболчи "тўпчилар" назарига Чемпионлар лигасидаги ўйинлари орқали тушган.
Эслатиб ўтамиз, Шешко жорий мавсум "Лейпциг" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфер нархи ҳозирда 70 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар