“Арсенал” мухлислари учун ажойиб янгилик

  • 16 июль, 2022, 12:05
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқин вақт ичида “Арсенал” мухлисларига қувончли янгиликни маълум қилиши мумкин.

Tecno

Боиси, ярим ҳимоячи Букайо Сака "тўпчилар" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради журналист Николо Скира.

Манбага кўра, томонлар янги битимнинг шартлари бўйича келишувга эришишга яқин турибди. "Канонирлар" 20 ёшли инглиз футболчиси билан 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартнома имзоламоқчи.

Сака — "Арсенал" тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда футболчи лондонликларнинг барча мусобақалар доирасидаги 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!