"Арсенал" АПЛда энг яхши натижани қайд этди

CHERY AUTO

АПЛ 26-тури доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Tecno

"Канонирлар" таркибида ҳужумда клуб академия вакили Эдвард Нкетиа дастлабки дақиқалардан майдонга тушди.

Шундай қилиб, у лондонликлар сафида жорий мавсумда майдонга тушган 21 ёшгача бўлган футболчиларнинг еттинчиси бўлди.

Бу билан "Арсенал" миллий чемпионатдаги барча клублар ўртасида энг яхши натижани қайд этди. Бунгача асосий таркибда Маттео Гендузи, Бакайо Сака, Эмиль Смит-Роу, Джозеф Уиллок, Габриэл Мартинелли ва Рейсс Нельсон майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!