АПЛда илк голини “МЮ”га урган Варди юбилей голини ҳам “МЮ”га урди

CHERY AUTO

 

Tecno

Англия чемпионати 19-турида “Лестер” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилди ва сўнгги дақиқадаги гол эвазига 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди учрашувда ҳисобни очди ва АПЛда киритган голлари сонини 50 тага етказиб олди.

Эътиборли жиҳати шундаки, англиялик футболчи АПЛдаги илк гооини айнан “Манчестер Юнайтед” дарвозасига киритганди.

Яна бир қизиқ факт: Варди 50 голдан 21 тасини Англиянинг ТОП-6 клубларига – “Ливерпуль” (6 та), “Арсенал” (5 та), “Ман Сити” ва “МЮ”(3 тадан) ҳамда “Челси” ва “Тоттенхэм” (2 тадан)  урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!